Сенсация

Футзал Осиё кубогида сенсация!

Ярим финалда асосий фаворитлардан бири бўлган Япония кутилмаганда мезбон Индонезияга ютқазиб қўйди. Асосий вақт 3:3 ҳисобида тугади, экстра таймларда эса мезбонлар иккита тўп киритиб финалга йўлланмани қўлга киритишди. Японлар сардори Шимизу қўшимча бўлимларда пенальтини кўкка совурди.

Финалда Эрон — Индонезия тўқнашувига гувоҳ бўламиз.