Остон Уриновнинг танлови — Андижон…?!

Ўрунов «Андижон» билан келишувга яқин. Бабаян футболчининг катта маоши учун вилоят ҳокимидан рухсат олган – манба

Остон «Андижон» машғулотларига қўшилган, аммо ФИФА расман рухсат бермагунига қадар майдонга туша олмайди. Унинг ойлик маоши Эрондагидан камроқ бўлади. Вилоят ҳокими томонидан Самвел Бабаян олдига «Андижон»ни камида совриндор қилиш вазифаси қўйилган, аммо жамоа ҳозирча Суперлигада 10-ўринда бормоқда.