Ўзбекистон Суперлигасида 10-тур баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Турнинг асосий воқеалари:
Нефтчидан йирик ғалаба: Фарғоналиклар водий дербисида «Қўқон-1912» устидан зафар қучиб (4:0), 27 очко билан турнир жадвалида яккапешқадам бўлиб олишди.
Марказий баҳсда дуранг: Турнинг энг кутилган ўйинида «Пахтакор» ва «Насаф» муроса кўчасини танлашди (2:2). Бу натижа тошкентликларни 2-ўринга тушириб юборди.
Бунёдкор кучли учликда: «Қалдирғочлар» ўз майдонида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини мағлуб этиб (2:1), кучли учликка кириб олишди.
10-турдан кейинги турнир жадвали:
1.Нефтчи — 27 очко
2.Пахтакор — 25 очко
3.Бунёдкор — 19 очко
4.Навбаҳор — 19 очко
Турнинг қолган ўйинлари натижалари:
«Машъал» — «Бухоро» 0:1
«ОКМК» — «Локомотив» 2:1
«Андижон» — «Динамо» 2:1
«Сўғдиёна» — «Сурхон» 5:2
«Қизилқум» — «Хоразм» 0:0
