Насаф илк очкога эга булди

ОФК Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 7-турида «Насаф» Фарғонада «Аш Шорта»ни қабул қилиб, дуранг қайд этди. Мурод Раҳматовнинг тезкор голига ироқликлар иккинчи бўлимда узоқ масофадан киритилган тўп билан жавоб беришди.

Рўзиқул Бердиев жамоаси турнирдаги илк очкосини олиб, сўнгги поғонада қолди. Очколарини 2 тага етказган «Аш Шорта» ҳам плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди.

Элит ОЧЛ. 7-тур
Насаф — Аш Шорта 1:1
9 феврал. Фарғона. «Истиқлол»
Голлар: Раҳматов (8) — Абдулкадим (68).
Насаф — Абдувоҳид Неъматов, Зафармурод Абдураҳматов (Диёр Абдуназаров, 69), Сардор Баҳромов, Алибек Давронов, Умар Эшмуродов, Ғолиб Ғайбуллаев, Шароф Муҳиддинов (Баҳодир Халилов, 90+3), Мурод Раҳматов (Яшнар Бердираҳмонов, 80), Ойбек Рустамов, Аденис Шала (Даврон Усмонов, 90+2), Бобур Абдухолиқов (Юсуф Отубанжо, 69).
Аш Шорта — Аҳмад, Аггун, Али, Ал Мавас, Жаббор (Шокир, 46), Менди (Фарҳан, 62), Қосим, Садун (Абдулкадим, 46), Юнус (Сумана, 46), Юсуф, Заддем (Алвон, 82).
Огоҳлантиришлар: Абдухолиқов (45), Шала (47), Рустамов (58).