Навбахорда янгилик

«Навбаҳор» клуби янги мавсум олдидан навбатдаги трансферларини эълон қилди.

Наманган клуби Ўзбекистон миллий жамоасига номзод ҳужумчи Ҳусайн Норчаев ва бразилиялик вингер Алекс Фернандес бидан шартнома имзолади.

24 ёшли Норчаев фаолияти давомида «Насаф», «Алания» ва «Нефтчи» клубларида ҳаракат қилган. У ўтган мавсумда Қарши клуби сафида Ўзбекистон Суперлигасида 30 та баҳсда 14 та гол урган. Ҳужумчи мавсумнинг стартини ўтказиб юборади, у айни вақтда Италияда жароҳатдан тикланмоқда.

23 ёшли Фернандес эса «Атлетико Минейро», «Сантос», «Черно Море», «Балттка» ва «Нефтчи» (Боку) жамоаларида ҳаракат қилган. У сўнгги ўйинини 2025 йил май ойида ўтказган.