АПЛ 8-туридан ўрин олган “Астон Вилла” -“Манчестер Сити” ўйинида мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалаба қозонишди. Ушбу учрашувда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Sofascore портали ҳимоячининг ўйиндаги ҳаракатларини 7,4 балл билан баҳолади.
Ҳусанов ўйин давомида жами 92 марта тўпга тегинди. У жами 66 та узатманинг 59 тасини аниқ амалга оширди (89 фоиз аниқлик). Эътиборли жиҳати, Ҳусановнинг ўз майдончасидаги узатмалари аниқлиги 86 фоизлик кўрсаткични ташкил этди (22 тадан 19 та аниқ). Шунингдек, рақиб майдончасига амалга оширилган 44 та узатмадан 40 таси (91 фоиз) ўз манзилига етиб борди.
🏴АПЛ. 8-тур
🏴Астон Вилла — 🏴Манчестер Сити 2:1
Голлар: Жексон 6, 60 — Ҳоланд 52.
Астон Вилла: Сузуки, Матссен, Торрес, Кеш (55), Линделёф, Макгинн (Буендия, 66), Манзамби (Баркли, 66), Эдвард (Мбае, 59), Камара, Гомеш (Горецка, 82), Жексон (Мажо, 82).
Манчестер Сити: Доннарумма, Гехи (Люис, 46), Диаш, Ҳусанов, Гвардиол, Шерки (Фоден, 46), Ндиае (Макайду, 69), Фернандес, Доку, Андерсон (74), Ҳоланд.
📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
