Ўзбекистон ЖЧ-2026 олдидан Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказишдан бош тортди.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа Жаҳон чемпионати доирасида Португалия ҳамда Колумбия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Гуруҳдаги учинчи рақиб эса Янги Каледония, Ямайка ва Конго Демократик Республикаси терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган қитъалараро плей-офф учрашувлари якунига кўра аниқланади.
