Нодирхўжа Юлдашев:
Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасини Осиё Кубогига тайёрлайди. Бу маълумотни ЎФА вакиллари тасдиқлашди. Эндиликда Каннаваро ўз ёрдамчилари билан келиб, селекция ишларини бошлаши кeрак.
Шу йилнинг сентябрь ойи охири ва октябрь ойи бошида Хитойда йирик турнир ташкил этилади. Унда вакилларимиз дунёнинг номдор жамоаларига қарши майдонга тушишади. Мусобақада 8 та жамоа иштирок этиши кутиляпти, бироқ унинг расмий номи ҳозирча номаълум. Каннаваро октябрдаги ушбу баҳсларга жиддий тайёргарлик кўриши лозим. Унга аниқ вазифа қўйилди ва у буни қабул қилди, акс ҳолда шартнома узайтирилмасди.
Менимча, таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Мураббий 40-50 нафар футболчини синаб кўргандан кўра, асосий 26 талик ўзакни шакллантиргани маъқул. Номзодлардан кимдир талабга жавоб бермаса, кейинги йиғинда бошқасини синаб кўриш керак. Декабрь ойида терма жамоа ихтиёрида вақт жуда кам бўлади. Сабаби, ички чемпионатимиз фақат 10-15 декабрларга келиб якунланади. Элит ОЧЛ ўйинлари туфайли “Пахтакор”, “Насаф” ва “Нефтчи” иштирокидаги учрашувлар қолдирилиши ҳам тақвимга таъсир қилмай қолмайди.»
