Иродали галаба

📹⚽️🏆 Суперлига-2026: «Навбаҳор» жамоаси мавсумни иродали ғалаба билан бошлади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати Суперлигаси илк турининг марказий ўйинида «Динамо» клуби Самарқанд шаҳрида «Навбаҳор» жамоасини қабул қилди.

Эътиборлиси шундаки, кўҳна кентда бўлган ўйинда барча голлар биринчи таймда киритилди. 4-дақиқада Фирдавс Абдураҳмоновнинг фаоллиги эвазига мезбонлар ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай «Лочинлар»дан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Русланбек Жиянов (11-дақиқа, пенальти) ва Забиҳулло Ўринбоев (24-дақиқа) рақиблар дарвозасини ишғол қилишди.

Шу тариқа, қизғин кечган беллашувда 2:1 ҳисобида устун келган «Навбаҳор» мухлисларини хурсанд этиб, дастлабки қимматли уч очкога эга бўлди.