Илк беллашув 10 майда

Ўзбекистон U-17 жамоасининг Осиё кубогидаги рақиби турнирда иштирок этишдан бош тортди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик футболчилар Осиё кубогидаги илк беллашувини 10 май куни ўтказади.

Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Шимолий Корея U-17 жамоаси Осиё кубоги мусобақасида иштирок этолмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Шу тариқа, Сергей Чигодоев жамоаси гуруҳдаги илк бахсини 10 май куни Ҳиндистонга қарши ўтказади. Кейинги беллашув эса 13 май куни Австралияга қарши кечади.

D гуруҳи

Ўзбекистон

Австралия

Ҳиндистон