Гвардиола: «Ҳусанов – ақл бовар қилмас футболчи»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди.

«Ҳусанов – ақл бовар қилмас футболчи. У рақибнинг узоқ масофага йўналтирилган узатмаларига қарши ҳаракатланишимизда катта ёрдам берди. У бутун майдонни назорат қила оладиган футболчи! Абдуқодир ўсишда давом этмоқда. У янада дадилроқ ҳаракат қилиши, тўп назоратида фаолроқ иштирок этиши керак – аммо бу вақт масаласи. Бевосита ҳимояланишда у ажойиб ўйинчи!» – мураббий сўзларини келтирди «City Report».