«Матбуотни ўқиб кўрдим, Ҳусановни қандай мақташаётганини. Улар ҳақ! У жуда юқори даражада. Бизда унга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ. Охирги ўйинда ҳам, ундан олдингисида ҳам у ажойиб ҳаракат қилди. Биз жуда мамнунмиз.
Айниқса, у «Арсенал»га қарши ўйиндан кейин бир ой давомида майдонга тушмаганига қарамай, машғулотларда ва кийим алмаштириш хонасида ўзини қандай тутганини кўрсангиз эди. Ана шу жиҳат Ҳусановни белгилаб беради. Мен бунга унинг ота-онаси берган тарбия, Ўзбекистонда олган асоси, кейин Францияда ўтказган ойлари катта таъсир қилганига ишонаман. Шундан кейин у тўғридан-тўғри Премьер лигадаги «Манчестер Сити»га келди. Бу эса жуда катта ва осон бўлмаган ўзгариш.
Лекин у тинглади, ўрганди. Албатта, унинг жисмоний ҳолати жуда юқори даражада. «Манчестер Сити»да марказий ҳимоячи сифатида кўп йиллар давомида ўйнайди ва энг юқори савияда. У қандай даражага чиқади? Бу фақат унинг ўзига боғлиқ, бошқа ҳеч кимга эмас», — дея таъриф бериб ўтди испаниялик мураббий.
