Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA Series халқаро турниридан сўнг рейтингда 50-ўринга чиқиб олди.
Каннаваро шогирдлари мусобақа олдидан 52-поғонани банд этиб турганди.
Венесуэлага қарши ўйин (0:0, пеналтилар серияси 5:4) асосий вақти дуранг натижа билан якунлангани сабабли очколар ҳам шу асосда ҳисобланди. Ўзбекистон миллий жамоаси рейтинг очкосига 0,03 балл қўшилди. Жанубий америкаликлар эса мос равишда 0,03 балл йўқотди.
48-ўриндаги Конго ДР миллий жамоаси тунда жаҳон чемпионати қитъалараро плей-офф босқичи доирасида Ямайкага мағлуб бўлса, Ўзбекистон яна бир поғона юқорига кўтарилади. Қайд этиш лозим, ушбу турнир олдидан Каннаваро шогирдлари рейтингда 52-поғонани банд этиб турганди.
