Бавария ва тижорат

📈😱 «Бавария» футболчиси Ленарт Карлнинг трансфер қиймати 6 ой ичида 3900 фоизга ошди.
💸Мавсум бошланишидан олдин Transfermarkt портали 17 ёшли мюнхенлик плеймейкерни 1,5 миллион еврога баҳолаган эди. Бугунга келиб, ушбу вундеркинднинг қиймати 58,5 миллион еврога ошди ва ҳозирги бозор нархи 60 миллион еврога тенг.
шунингдек, аввалги янгиланиш билан солиштирганда, Карлнинг қиймати 40 миллион еврога ошди — бу Бундеслига тарихида барча вақтлардаги рекорддир.